Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2013 » Ноябрь » 10 » Бўрига хос «ҳамла»
10:48
Бўрига хос «ҳамла»
Римнинг «Рома» клуби мавсумни ўта яхши бошлади. Жамоа ўтказилган 11та турда ҳали бирор марта ҳам мағлубият аламини тотиб кўрмади. Аксинча, дастлабки 10та учрашувни ғалаба билан якунлаб, ўзига хос рекорд соҳибига айланди.

Қуйида «кучли бешлик»нинг энг яхши стартлари ҳақида сўз юритамиз.

ИТАЛИЯ

Римликлар сўнгги бор 2001 йили скудеттони қўлга киритишган. Аммо жамоа тарихида ҳали бунақа яхши стартга эга бўлмаганди. Ўшанда таркибида Тотти, Монтелла, Дельвеккио, Батистута, Кафу, Самуэл ва Кандела каби футболчилари бўлган «Рома» дастлабки етти турни ғалаба билан якунлаганди. Бу йил эса жамоа «А» серияси рекордини янгилади. 9-турда сафарда «Удинезе»ни мағлуб этган «бўрилар» «Ювентус»нинг 2005-2006 йиллар мавсумидаги рекордини такрорлашди. 31 октябрь куни «Кьево» устидан қозонилган ғалаба эса «Рома»нинг бу борада яққол рекордчи бўлишига замин яратди. Бу натижа ҳам яхшиланиши мумкин эди. Бироқ римликлар Туринда «Торино» билан дуранг ўйнаб, ғалабали серияларига барҳам бердилар.

Шу ўринда айтиш жоиз, «А» сериядаги энг кўп ғалабали серия «Интер»га тегишлидир. Миланликлар 2006-2007 йиллар мавсумида қаторасига 17та учрашувда зафар қучишган.

АНГЛИЯ

2003-2004 йиллар мавсуми Англия футболи тарихидан муқим ўрин олган. «Арсенал»нинг мағлубиятсиз серияси 38 ўйинни ташкил қилган. Бир сўз билан айтганда, «канонирлар» мавсумни мағлубиятсиз якунлашган. Битта мавсум борасида уларнинг натижаларини такрорлаш жуда мушкул. Ҳар ҳолда премьер-лигадаги жамоалар 20тадан ошиб кетмаса. Умумий серия эса 49 учрашувдан иборат бўлган. У 2003 йилнинг 7 майида бошланиб, 2004 йилнинг 24 октябрида ниҳоясига етган.

2005-2006 йиллар мавсумининг дастлабки 9 турида «Челси» ғалаба нашидасини сурганди. 10-учрашувда эса Жозе Моуриньо шогирдлари «Эвертон» билан дуранг ўйнашган. Умуман олганда, ўша чемпионатда лондонликлар умумий ғалабалар борасида рекорд ўрнатишган - 29та. АПЛдаги ғалабали серия эса «Арсенал»га тегишли. 2002 йилда Арсен Венгер жамоаси қаторасига 14та ўйинда зафар қучган.

ИСПАНИЯ

Примерода «Барселона» ва «Реал» ўзаро иккита ўйин ўтказади. Аммо уларнинг бири, албатта, мавсум аввалига тўғри келиб қолади. Шу боис ҳам грандлар мавсум аввалида фантастик серияларни қайд эта олишмайди. Айни пайтда энг яхши мавсумни «Барселона» бошлаган. 2010-2011 йиллар мавсумида каталонияликлар қаторасига 16та учрашувда зафар қучишган. Шунингдек, биринчи даврада бирор марта ҳам мағлубиятга учрашмаган. Фақат 17-турда «Реал» билан дуранг ўйнашганди. Агар ўша учрашувда ҳам ғалаба қозонишганида ажойиб рекордни қайд этган бўлишарди.

ГЕРМАНИЯ

Бу чемпионатнинг ҳам ўзига яраша натижалари бор. 2012-2013 йиллар мавсумини «Бавария» саккизта ғалаба билан бошлаган. Бир йил олдин эса бу кўрсаткич еттита ўйинни ташкил қилганди. Етти йил муқаддам эса мюнхенликлар ўзига хос рекорд соҳиби бўлишган. Яъни бундеслига баҳсларида қаторасига 15та учрашувда ғалаба қозонганлар.

Фақат бу иккита мавсумга тўғри келган. Яқинда эса мағлубиятсиз серияларини 36 учрашувга етказиб, «Гамбург»нинг 1983 йилда ўрнатган рекордини такрорлашди.

ФРАНЦИЯ

«Лион» қаторасига етти йил чемпион бўлган мавсумларида ҳам ҳар хил ғалабали серияларни қайд этмаган. Фақат 2005-2006 йиллар мавсумида улар қаторасига 18та ўйинда мағлубиятга учрашмаган.

Франция чемпионатларида энг узун ғалабали серия «Бордо»га тегишли. 2009 йили бордоликлар қаторасига 14та учрашувда зафар қучгандилар.

РОССИЯ

2008 йили қозонликлар нафақат ўз тарихларида илк бора Россия чемпиони бўлишган, балки ажойиб старт соҳибига ҳам айлангандилар. «Рубин»га қадар ҳеч қайси жамоа дастлабки 7 турда 7та ғалабага эришмаганди. Ғалабали серия «Локомотив»га ва ЦСКАга тегишли. «Темирйўлчилар» 1995, «ҳарбийлар» эса 1998 йилларда қаторасига 12тадан ғалаба қозонишган.

Манба: InterFutbol газетаси
Просмотров: 229 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]