Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2013 » Ноябрь » 12 » Бразилия сериали
18:26
Бразилия сериали

ар 4 йилда бир марта ташкил этиладиган жаҳон чемпионати футбол оламида доимо янги саҳифалар очади. Табиийки, тарихий сериалнинг асосий бобларини мундиал иштирокчилари битадилар.

Аниқроғи, уларнинг яшил майдонда олиб борган баҳсларини медиа вакиллари тарихий битикларга айлантирадилар. Афсуски, Ўзбекистон терма жамоаси бизга ана шундай бахтни тақдим этолмади... Миржалол Қосмовдек тенги йўқ футболчимиз ҳеч бўлмаса, мураббий сифатида бош турнир иштирокчисига айланишини жуда-жуда истаган, шундай бўлишига ишонгандик. Ваҳоланки, биз ҳозирда байрам нашъасидан яхши маънода сармаст турган Россиядан яхшироқвазият ҳосил қилгандик. Саралаш босқичи бошланиши арафасида ҳам, у ўз поёнига етиб бораётган лаҳзаларда ҳам. Шу сабабли «Кейинги пушаймон ўзингга душман!» ҳақиқатини яна бир марта теран англаган ҳолда «Афсус!» дейишдан ўзга чора тополмаяпмиз. Чунки айнан ўша машъум июнь ойида россиялик касбдошларимиз «Бразилия қиссаси»нинг «Ўзбекистон» бобини битиш учун қалам чархлаб турганлари рост. Бугун эса биз синиқ кўнгил билан собиқ иттифоқ ҳудудидан биринчи бўлиб мундиал-2014 йўлланмасига эга бўлган (қайтарамиз, бу шарафга биз яқинроқ эдик) Россия терма жамоаси сериали кириш қисмини ўзбекчага ўгириш билан бандмиз. Начора...

 
2012 йилнинг 10 июли
13 нафар қўмондон

Россия терма жамоаси Евро-2012ни барбод қилди. Миш-мишларга қараганда, Дик Адвокаат аёллар кўйлагини кийган ҳолда Голландияга «қуён» бўлган. Кейин Футбол уйидаги сейф автоген кўмагида очилиб, ундан Роберто Манчини учун тайёрланган шартнома чиқариб олинди. Кейин кимлар учун кутилмаган, яна бировларга кулгили туюлган ҳужжат - РФИ томонидан тузилган 13 кишидан иборат номзодлар рўйхати ошкор этилди. Гвардиола ва Липпи, Бенитес ва Бьелса, Реднапп ва Красножан, Газзаев ва Сёмин, Бишовец ва Непомняший, Писарев ва Кобелев. Шунингдек, Капелло. Хўш, бу мутахассислар ўзларига бўлган қизиқишдан воқифмидилар? Бунинг аҳамияти йўқ. Фақат, Герман Ткаченко томонидан таҳлилчи сифатида Фабио Капелло хусусида «СЭ» таҳририятига билдирилган фикр маълум: «У оғир вазнли мутахассислар тоифасидан. Қисқа муддат ичида натижага эришиш бобида энг яхшилардан бири. Жамоани Бразилия-2014га олиб чиқишга қодир. Лекин дон Фабионинг миллатчиларга хос иш услубидан келиб чиқадиган бўлсак, 2018 йилга қадар унга ишонч билдириш мумкинми? Буни ўйлаб кўриш керак».

 

2012 йилнинг 26 июли

Тутинган ота

Россия футболи учун ўта қалтис ва тиғиз пайт, ФИ раҳбари истеъфога чиққан, янгиси ҳали сайланмаган паллада Фабио Капелло миллий терма жамоа бош мураббийи сифатида расман таништирилди. Мазкур қарор ҳамда италиялик мутахассис билан имзоланган 2 йиллик шартномага оид (унга кўра, Капелло бир йил учун деярли 7 млн. евро иш ҳақи олади) масалалар бўйича жавобгарликни РФ спорт вазири Виталий Мутко ўз зиммасига олди. Одатдагидек, турли-туман фикрлар янгради. Кимдир италиялик мутахассиснинг ёшидан (66!) нолиди, бошқа биров уни «топ» қўшимчасига эга бўлмаган жамоаларда ишлаш тажрибаси йўқлигини айтди, яна кимдир Англия терма жамоаси билан хайрлашишидаги можарони ёдга олди. Тўғри, дон Фабионинг тарафдорлари ҳам топилди, албатта: «Ниҳоят, биз чинакам мэтрга эга бўлдик, у сайёрамиздаги энг машҳур ва совриндор мураббийлардан!» Жамоатчиликнинг умумий фикри эса қуйидагича янгради: «Адвокаатдан яхшироқ эканлиги аниқ, Хиддинкдан эса ҳеч бўлмаганда, кам эмас!». Италиялик мутахассис эса «СЭ» мухбирига берган интервьюсида шундай деди: «Ҳозирнинг ўзида ёзишингиз мумкин: биз албатта ЖЧ-2014га борамиз! Ҳеч қандай «агар»га ўрин йўқ!»

2012 йилнинг 15 августи

«Қариялар»га жой йўқ

Кот-д~Ивуар терма жамоасига қарши кечган ўртоқлик учрашуви таркибдаги ислоҳотларни бошлаб берди. Оммавий равишда эмас, албатта, балки ҳар бир позиция бўйича ўта эҳтиёткорлик билан. Евро-2008нинг 2 нафар суперқаҳрамони - Аршавин ва Павлюченко ҳозирга қадар сўнгги бор терма жамоадан таклиф олишди. Роман учун бу том маънодаги сўнгги чақирув бўлса, ажабмас. У яқинда терма жамоадаги ўз романи ниҳоясига етгани хусусида баёнот берди. Андрейда эса бош жамоага қайтиш иштиёқи сўнганича йўқ. У фаолиятида илк марта мундиалда иштирок этиш учун бор куч-ғайратини сарфлаяпти. Лекин ҳозирча натижа йўқ. Кейин дон Фабио 12 ой давомида аста-секин қолган «қариялар» - Пог­ребняк, Зирянов, Семшов, Билялетдинов ва Анюковдан ҳам воз кечди. Шунинг баробарида терма жамоага бир қатор янги футболчиларни жалб этди. Тўғри, уларнинг аксарияти ҳозирча иккинчи даражали ролларда. Сардорлик боғичи эса Аршавиндан Денисовга ўтди.

 

2012 йилнинг 7-11 сентябри

Улкан ўзгаришлар

Дастлабки расмий беллашувлардаёқ дон Фабио таркибда жиддий ўзгаришларни амалга оширди. Жамоанинг ўз майдонидаги бироз зерикарли (Ирландия-2:0) ва сафардаги ёрқин ғалабалари (Исрои-4:0) ислоҳотлар ҳосили сифатида зафарли юришнинг дебочаси бўлди. Москвадаги баҳсда илк дақиқалардан майдонга тушган Файзулин ва Д.Комбаров авваллари эътибордан четда қолган ёки унга лойиқкўрилмаган бўлсалар, мазкур ўйинлардан кейин тенги йўқ жангчиларга айланишди. Аввалги етакчи - Загоевга эса узоғи билан 1 соат тўп суриш имконияти берилди. Шу тариқа Евро-2012нинг энг яхши тўпурари майдонда камроқ пайдо бўла бошлади. Мўъжиза сифатида эътироф этилган Кокорин ҳужум чизиғининг сўл қанотини ўзлаштириб олди. Ўнг қанотда эса навбатма-навбат Бистров ва Самедов туширилди. Жамоа 4-3-3 схемаси бўйича ихчам, тактик жиҳатдан ақлли футбол намойиш этишга одатланди. Ҳимояга кўпроқ эътибор қаратилган ҳолда қанотларнинг фаоллиги оширилди. Қулай вазиятлардан самарали фойдаланиш долзарб вазифага айланди. Хорижлик мураббий барчани лол қолдиришда давом этди: Россиянинг овлоқ ҳудудларида ўтаётган беллашувлар ҳам унинг эътиборидан четда қолмади. Грозний ёки Махачқалъага сафар уюштириш одатий эҳтиёж сифатида қабул қилинди.

 
2012 йилнинг 12-16 октябри
Йиғлаётган қотил

Криштиану Роналдунинг кўзларида ёш. Йўқ, у оёғини синдириб олгани учун йиғламаяпти. Буюк тўпурарнинг иззат-нафсини келиб-келиб, у ЕЧЛ кубогини қўлга киритган шаҳарда соф футбол усули билан поймол қилишди! Димоғдор футболчи учун бунданда кучлироқ иснод йўқ: Москвада Роналду на гол урди, на Португалиянинг лоақал бир очкога эга бўлишига ҳисса қўшди. Кержаков эса аксинча, ўзининг нохуш анъанасига қарши ўлароқ, ўйиндаги ягона имкониятни голга айлантирди! Ўта муҳим ўйинда айнан Александрнинг аниқ зарбаси эвазигақимматли 3 очко олинди. Натижада Россия термасини «катеначчо»нинг муваффақиятли даврига тенглай бошладилар. Дарҳақиқат, жамоа қаторасига 4та беллашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини таъминлади. Ҳатто Озарбайжон устидан бир амаллаб (пенальти эвазига) ғалаба қозонилгани ҳам умумий муваффақиятга соя сололмади. Очиғи, Бистровга нисбатан ишлатилган қўполлик жарима майдончасининг ташқарисида юз берганди. «Пенальтига тортадиган 4та вариант юзага келганди. Ҳакам уларнинг бирида «нуқта»га ишора қилишни лозим топди»,-деди россиялик мутахассислардан бири ҳакам тарафини олиб.

 
2013 йилнинг 22-23 марти
Аср бўрони

Булут қуюқлаша бошлади. Худди фалокатни олдиндан сезгандек, жамоа барча эҳтиёт чораларини кўрди. «СЭ» вакиллари Дэвид Бекхэм ёқтирган меҳмонхона соқчилари назорати остида стадионга йўл олишди. «Арсенал» базаси майдонидаги машғулотга шахсан Арсен Венгер ташриф буюрди, Аршавин эса Капелло билан саломлашгач, қаёққадир ғойиб бўлди. Бироқ охир-оқибат, барча хатти-ҳаракатлар зое кетди: 22 мартга ўтар кечаси Белфаст кучли бўрон остидақолди. Натижада ўнлаб кишилар музлаб қолишди, бир четда туманлар иссиқлик ва ёруғлик энергиясидан жудо бўлди, қоронғуда шкаф остида қолган кампир вафот этди. Бўрон эса тобора кучайиб, шаҳарда алоқа тизими, телефон, такси хизматини издан чиқарди. Ташқи кўринишидан кўпроқ қамоқхонани эслатадиган стадионнинг майдони эса кучли ёғинда очиқ қолди. Уни ёпиш учун бутун бир мамлакатдан материал топилмади. Эрталаб эса майдонни тозалаш учун бор-йўғи 5 киши жалб этилди. Федерация волонтёрларга мурожаат қилиб, улардан ўз белкураклари билан келишларини илтимос қилди. Бироқ Шимолий Ирландияда бундай аҳмоқлар йўқлиги аён бўлди. Ўйинни аввал 1 кунга кечиктиришди. Кейин 2 томоннинг розилиги билан август ойига кўчиришди. «Стэмфорд Бриж»да Бразилия термаси билан ўртоқлик учрашувида қайд этилган жанговар дуранг (1:1) омадсиз сафардаги ягона ижобий жиҳат бўлди.

 
2013 йилнинг 7 июни
Дастлабки йўқотиш

Аввалги шармандагарчилик такрорланмади. 2004 йилдагидан фарқли ўлароқ, Россия терма жамоаси Лиссабонда атиги 0:1 ҳисобида (аввалги 1:7 эмас) имкониятни бой берди. Тўғри, ўйин дебю­тида Поштиганинг аниқ зарбасини ўтказиб юборган жамоа ҳисобни тенглаштириш йўлини тополмади. Ҳали муаммолар етарли эканлиги ойдинлашди. Таажжубки, уйдаги ўзаро қарама-қаршиликда қаҳрамон сифатида эътироф этилган Кержаков энг паст баҳони олди. Ҳужумларни якунлаш палласида у ўта нўноқларча иш тутди, тўп оширишларда хатоларга йўл қўйди, яккакурашларда ҳеч нарса қилолмади. Афсуски, ўйин россияликларнинг энг яхши тўпурари 9 ойдан бери рақиблар дарвозасига йўл тополмаётган даврга тўғри келди. Португалия билан кечган ўйин Смолов ҳамда Загоевдан жудо бўлган ёшлар нуфузини ҳам тушириб юборди. Натижада Капеллонинг қовоғидан «қор» ёға бошлади. Чунки саралашни биринчи ўрин билан якунлаш имконияти анча пасайиб қолганди. Гарчи йўқотилган очколар бўйича унинг шогирдлари Роналду жамоасидан олдинда бораётган бўлсалар ҳам.

 
2013 йилнинг 19 июни
Париж, сени кўрарга кўзим йўқ!

Аср ўғирлиги юз беришига йўл қў-йилмади. Карло Анчелоттидан жудо бўлган ва ўша пайтдаги қудратли «Анжи»дан Гус Хиддинкни ўз томонига оғдиролмаган «ПСЖ» Капеллога кўз олайтира бошлади. Пойтахт клубида юрист вазифасини бажарадиган мураббий Пьерфилиппонинг ўғли Париждаги музокараларни ниҳоясига етказиш учун ҳатто отасининг 67 йиллик юбилейи тантаналаридан ҳам воз кечди. Қолаверса, араб шайхларининг йирик сармоялари («ПСЖ» Капеллога Россиядагидан 3 баравар кўпроқ маош таклиф этди) ва италиялик мутахассис билан РФИ ўртасидаги келишмовчиликлар ҳам французлар манфаатларига хизмат қиларди. Лекин Россиядаги бир қатор ўнғайсизликларга қарамай, дон Фабио иш жойини ўзгартирмасликка қарор қилди. Айтишларича, кейинчалик «юқори»дан (Кремль даражасига яқин) бўлган қўнғироқ бу машмашанинг Россия фойдасига ҳал этилишини таъминлаган экан. Ҳозирда Россия томони Виталий Мутко тимсолида Капеллога 2018 йилга қадар шартнома таклиф қилиш тадоригини кўрмоқда.

 
2013 йилнинг 14 августи
Ўта даҳшатли кино

Шимолий Ирландия термаси 3 йилдан бери ғалаба нималигини билмай келаётганди. Лекин ҳамма нарсанинг ибтидоси ва интиҳоси бор. Мазкур мағлубият (0:1) Марибор-2009 ва Греция-2012 омадсизликлари каби ўта ачинарли беллашувлар рейтингидан жой олди. Очиғи, ўшанда Россия кузда Озарбайжон ва Люксембург жамоаларига имкониятни бой берган рақибидан кўра ёмонроқ тўп сурди. Жамоа ҳолатига аниқ ташхисни доктор Мутко қўйди: «Кўпчиликнинг ҳафсаласи пир бўлди. Бундай ўйнаш ярамайди. Аксарият футболчиларда ҳеч қандай иштиёқ, масъулият сезилмади. Ахир уларнинг ортида бутун бир мамлакат турибди. Капелло ўз шогирдларининг адабини бериб қўйиши лозим. Бу борада биз мураббийга ёрдам беришга тайёрмиз. Унга яхши ўйнашни ваъда қилишади-ю, майдонда эса... Мураббий йигитларимизнинг табиатини етарли даражада ўрганмаган, шекилли». Дарҳақиқат, мухлислар меҳрини қозона бошлаган Россия термаси тезда уни йўқотди.

 
2013 йилнинг 6-10 сентябри
Александр

Энг қуюқ зимистон айнан тонг отиши арафасида юзага келади. Тран­сферлар дарчаси ёпилганидан кейин тақдирга тан берган футболчилар энди терма жамоа хусусида бош қотириш вақти келганлигини англаб етишди. Натижада Капелло жамоаси сентябрга ишонч билан кириб келди. Саша Кокориннинг қайтиши асосий омил вазифасини ўтади. Люксембург (4:1) ва Исроил (3:1) термалари дарвозасига 3та гол урган ҳужумчи ғалабаларга салмоқли ҳисса қўшди.

 
2013 йилнинг 11 октябри
Почтальон барибир, почтальон-да!

Қўрққанга қўша кўринади. Қалтис вазиятларда ҳатто Люксембург ҳам даҳшатли туюлади. «Митти» жамоа ҳозирда чиндан ҳам, ўз тарихидаги энг яхши ўйинларини кўрсатаётган бўлсада, унинг футболчилари 800 евролик иш ҳақига қаноат қиладиган почта ходимлари... Нима бўлганда ҳам, Россия ўзи учун кўнгилли анъана - «митти» жамоаларга очко бермаслик одатини сақлаб қолди. Шу тариқа у билан Бразилия ўртасидаги масофа атиги 1 қадам қолди. Кейин Озарбайжон сафари ва марра!

Манба: InterFutbol газетаси
Просмотров: 343 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]