Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Январь » 27 » Бошқача Жозе
23:43
Бошқача Жозе

Моуриньо адашиши мумкин, мағлубиятга учраши ҳам ҳеч гап эмас, балки у доим ҳақ гани айтмас, кимнидир назарида у учига чиққан провокатордир. Бироқ биз куни кеча ўзининг 51 ёшини нишонлаган замонавий футбол оламининг энг тенгсиз мураббийларидан бири ҳақида бугун фақат илиқ сўзларни айтмоқчимиз.

Жозе Моуриньо - португалиялик футбол мураббийи. Кўплаб экспертлар, футболчилар ва мураббийлар фикрича, у замонавий футболнинг энг буюк мураббийларидан бири.

http://arena.uz//uploads/524793.jpg

Жозе футболдаги фаолиятини футболчиликдан бошлаган. Бироқ турли сабаблар туфайли ўзига мураббийлик йўлини афзал кўради. Моуриньонинг дастлабки иш жойи ўз ватанидаги "Бенфика” клуби бўлди. У Лиссабон жамоасида мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлади. Кейин эса "Порту”дан қўним топди. 

2000 йили уни "Бенфика” бош мураббийлигига таклиф қилишди. Жамоа Моуриньо қўл остида Португалия чемпионатида бешинчи ўринни қўлга киритади.

2002 йили "Порту” билан 3 йиллик шартнома имзолаган Жозенинг юлдузли онлари энди келаётган эди. У айнан ушбу клуб билан мамлакат чемпионати, Португалия Кубоги ва УЕФА Кубогида зафар қучди. Келаси мавсум Европа Чемпионлар Лигасида ҳам тенгсиз бўлди.

2004 – 2007 йиллар давомида АПЛда муваффақиятли фаолият юритган Моуриньо "Челси”ни 2 бор мамлакат чемпиони, Англия Кубоги ва Лига Кубоги соҳибига айлантирди.  

2008 йил ўрталарида Жозе Миланнинг "Интер” клубини қабул қилиб олади. Жамоа янги бош мураббий бошқарувидаги илк мавсумдаёқ скудеттони қўлга киритади. Келаси йили эса "Интер” аввалига А Серияда, кейин Италия Кубогида, сўнгра Европа Чемпионлар Лигасида шоҳсупага кўтарилиб, италия футболи тарихида биринчи марта "требл”ни қайд этади. Айнан шу ғалабадан кейин Моуриньо футбол тарихида ЧЛни икки жамоа бошқарувида қўлга киритган учинчи мураббийга айланди. 2010 йили у ФИФА томонидан йилнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф қилинади.

2010 йили Жозе Мадриднинг "Реал” клуби бош мураббийи этиб тайинланади. Илк мавсумдаёқ "қаймоқранглилар” сўнгги 18 йил ичида биринчи марта мамлакат Кубогини қўлга киритади. Моуриньо айнан "Реал”да ўзининг яна бир рекордини расмийлаштириб қўйди, яъни у ЕЧЛ ярим финалига 4 та турли клуб билан етиб келган дастлабки мураббийга айланди. 

2012 йил қироллик жамоаси Моуриньо қўл остида Ла лигадаги ўзининг 32-чемпионлик титулини қўлга киритди. 

2013 йил ёзида эса Жозе яна ўзининг қадрдон иш жойи "Челси”га қайтди…

http://arena.uz//uploads/1390286373_711450-9503463-640-360.jpg

… "Манчестер Юнайтед”нинг афсонавий мураббийи Сер Алекс Фергюсон нафақага йўл олгач, айнан Моуриньо футбол оламидаги биринчи рақамли мураббийга айланди. Сабаби унинг бошқа айрим ҳамкасблари ҳали кўзга кўринарли совринни ютмаган ва тажрибаси ҳам ҳаминқадар. Бошқалари эса кексаймоқда ва ўз хатоларини тузатиш ўрнига мунтазам равишда уни такрорлаш билан вақт ўтказяпти. Учинчи тоифадагилари эса мураббийлик маслаги ва тафаккури кучли эканига қарамай футболни мухлисларбоп бўлишини таъминлаш бўйича португалиялик мутахассисдан ортда қолмоқда.

Тўғри, Жозе ҳам камчилигу хатолардан мосуво эмас. Бироқ у топ клубларни совринларга етаклаб борувчи мураббий. Моуриньо "Порту” ва "Интер” бошқарувидаги фаолияти билан соврин ютиш учун кўп маблағ ва ортиқча вақт сарфлаш шарт эмаслигини барчага исботлаб берди. Унинг муваффақиятлари фақат юқори савиядаги ижрочиларга боғлиқмаслиги ҳам кундай равшан. Агар бунинг акси бўлганида у  "Реал” билан жуда кўп марраларни заб этиши керак эди. Аммо аслида бундай бўлмади.

http://arena.uz//uploads/436292_20110428081601.jpg

Айни вақтда Жозени билмаган, у ҳақида эшитмаган футбол мухлиси бўлмаса керак. У сиртдан қараганда ғалати феъл-атвори, такаббурлиги, киборлиги каби хусусияти билан доим ўзига нисбатан салбий муносабатга сабаб бўлса-да, барибир бу жиҳат унинг муваффақиятларига соя ташлаймайди. Жозе жамоасининг кўзланган мақсадга эришиши йўлида жуда кўп тер тўкади. Унинг фақат топ клублар билан ишлаши сабаби ҳам айнан натижа у учун муҳим экани билан изоҳланади. 

Айни вақтдаги "Челси” ўта ёрқин ва томошабоп ўйин кўрсатмаётган бўлиши мумкин, бироқ жамоа прагматик ўйин услуби билан ҳам керакли натижага эриш мумкинлигини исботламоқда. Жозе ҳозир жамоа услубини янгитдан ташкил қилиш ва бу йўлда унга фойдаси тегадиган ўйинчиларни саралаш билан банд. Ҳозирча натижа у учун бирламчи, аммо келаси мавсум жозибали ва ёркин фубол унинг режасида албатта бўлади. Моуриньонинг ўзига хос томонларидан бири – бу оддий йўл билан бўлса-да мақсадга эришиш, жамоасига ғолиблик руҳини татбиқ қилиш ва ўз ғоясини футболчилар онгига аниқ ва тез сингдиришдир. Назаримизда, бугун юқоридаги сифатлари билан фақат Гвардиола мақтана олса керак.

http://arena.uz//uploads/1323423216_rmadrid-fcb_6_.v1323343280.jpg

Фақат Хосеп ўзига прагматик-романтик кўринишдаги жамоаларни танласа, Жозега прагматик-курашчан услубда ўйновчи клубларда кўпроқ натижага эришади. Айнан шунинг учун ҳам Моуриньо етакчилар сафидан ёққол ажралиб чиқди. Уни ким биландир таққослаш қийин, ҳатто Фергюсон билан ҳам. 

Унинг Лондонга қайтиши сабаблари турлича. Аниғи шуки, Жозе қадрдон иш жойида ишлашни соғинган ва янада улкан ғалабаларни қўлга киритишни дилига туккан.  

Моуриньо ярим аср яшаб қўйганига қарамай, ёшига ярашмаган фикрлар ва имо-ишоралардан ўзини тия олмайди. У ўткир провокатор бўлиб қолаверади. Моуриньо Мата ҳақида Венгернинг эътирозига жавоб берар экан, французнинг доим нолиб юришини эслатиб қўйди. Бундан ташқари статистика ҳам айнан португал мутахассиси фойдасига ишламоқда. Жозега АПЛда 100та ғалабага эришиш учун 142 та ўйин кифоя қилган бўлса, Венгер ва Фергюсон ҳам бундай натижани қайд этиш учун Моуриньодан кўпроқ вақт сарфлашган. 

http://arena.uz//uploads/Mourinyo030613.jpg

Португал мутахассиси барча каби инсонга хос қусур ва фазилатларга эгалиги аниқ. Балки ундаги камчиликлар ижобий фазилатларидан кўра кўпроқ кўзга ташланар. Бироқ, шу нарса барча учун бирдай аён: Жозе замонавий футбол тарихида ўзи учун муносиб саҳифа очиб, уни ғалабалар билан битишга улгурди. У муваффақиятсизлик ва танқидлар ёмғирига учраган вақтида ҳам ўзини йўқотиб қўймай, ишонч билан фақат олдинга қадам ташлай олади. Балки уни ҳурмат қилишимизнинг бош сабаби ҳам айнан шудир. Жозени 51 ёшни қаршилагани муносабати билан чин дилдан қутлаймиз.

Бўшашма, Моуриньо!

Бонус.

Тили бурро Моуриньодан теша-тегмаган иқтибослар 

http://arena.uz//uploads/56164_345px.jpg

МЕН ЎЗИГА ХОС ОДАММАН

– Илтимос, яна мени ўзига ҳаддан ортиқ бино қўйган такаббур деб ўйламанг. Бироқ мен аллақачон Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқдим. Шундай экан, мен ўзига хос одамман.

ОҚИЛНИ ИЗЛАШ

– Агар мен ақлли одамнинг фикрини эшитишни истасам – гапиришни бошлайман.

МИЛЛИЙ БАЙРАМ

– Ҳамма "Челси”нинг мағлубиятга учрашини орзу қилади. Худдики, биз енгилсак, ўша кун Британияда миллий байрам сифатида эълон қилинадигандек.
 
ОДДИЙ МАНТИҚ

– Мен ўзимни дунёдаги энг кучли мураббий деб ҳисобламайман. Бироқ кимнидир мендан ҳам кучли мураббий эканини билмайман. 

СЕҲРГАР ЭМАС

– Умуман олганда мен футбол мураббийиман. Ажойиб футбол мураббийи. Бироқ мўжиза ярата олмайман. Ахир мен Гарри Поттер ёки Мерлин эмасман.

ТУХУМНИНГ МУҲИМЛИГИ ҲАҚИДА

– Футболчилар бамисоли тухум, – ҳар хил сифатга эга. Супермаркетдан сиз биринчи, иккинчи ва ҳатто учинчи навли тухумни харид қилиш имконига эгасиз. Шубҳасиз, энг зўр тухумдан жуда мазали омлет тайёрлаш мумкин.

ЛИОНЕЛНИНГ КОМЕДИЯСИ 

– Биз яхши биламизки, Барселона – Испаниянинг маданият пойтахти, кўп сонли театрлар ва кўча актёрларига эга шаҳри. Шунинг учун ҳам Месси комедияни бузишни қойилмақом тарзда ўзлаштирган. 

ТЕНТАКЛИК ҲАҚИДА

– Ахмоқ одам ўзининг инсон жиҳатидан ўсиши ва ривожланиши шарт эмаслиги ҳақида ўйлайди. Мен аҳмоқ эмасман.

Қисқача маълумот:

Жозе Моуриньо – португалиялик футбол мураббийи. Таниқли футбол дарвозабони ва мураббийи Феликс Моуриньонинг ўғли

Таваллуд топган санаси ва жойи: 26 январь 1963 йил (51 ёш), Сетубал, Португалия

Бўйи: 1,74 м

Тўлиқ исми-шаърифи: Жозе Мариу душ Сантуш Моуринью Фелиш

Мукофотлари: Инфанта дон Энрике ордени, Италияда йил мураббийси

Лақаблари: Ўзгача, Моу, Ягона, Жаноб

Манба: www.soccer.ru

Категория: Челси | Просмотров: 555 | Добавил: Khan | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]