Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июнь » 12 » Ассалом, Бразилия! Етиб келдик!
07:46
Ассалом, Бразилия! Етиб келдик!

Нью-Йорк халқаро аэропортидан кўтарилган Боинг 777-300 авиалайнери йўловчиларни эсон-омон Бразилия диёрига олиб келди. Тўққиз соатдан сал кўпроқ масофани Атлантика океани бўйлаб босиб ўтдик. Сан-Паулу шаҳрининг Гуарульос халқаро аэропорти минглаб муҳожирларни кутиб олмоқда.

Бугун Жаҳон чемпионати учун келаётган ҳар хил давлат вакилларини кўрдик. ФИФА ташкилти томонидан махсус "стенд" ташкил қилинган бўлиб, ушбу мусобақага келганлар ўзларининг қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишлари мумкин. Аэропортда мундиал муҳити унчалик сезилмади. Тўрт йил аввал ЖАР давлатининг Йоханнесбург шаҳри аэропортида умуман бошқача атмосфера ҳукмрон эди.

Хуллас, расмиятчиликларни тугатиб, шаҳар марказига - Параисо мавзесига қараб йўлга тушдик. Аэропортдан такси ушлашимизга қарамасдан манзилимизга роса 1 соату 40 дақиқада етиб келдик. Йўқ, узоқ бўлгани учун эмас. Балки, Сан-Паулу шаҳри ўзининг афсонавий трибанд (пробка) кўчалари билан машҳурдир. Шунақа "пробка"лардан учтасига тўғри келиб қолдик. Шукрлар бўлсинки, манзилимизни топиб, нарсаларни жойлаштирдик.

Шаҳар ҳақида нима дейиш мумкин? Сан-Паулу Бразилия мамлакатининг энг катта ва иқтисодий бақувват шаҳри ҳисобланади. Барча йирик тадбиркорлар фаолиятларини ушбу шаҳарда олиб боришади. Асосан португал тилида гаплашишади, инглиз тили деярли ишлатилмайди. Айни пайтда 12 миллиондан зиёд кишилар истиқомад қилади.

Кайфиятингизни бузмасликни истардик-ку, аммо шаҳарда ЖЧ-2014 шукуҳидан асар ҳам йўқ. Кўчаларда биронта ҳам ЖЧ расмзлари кўринмади. Такси ҳайдовчисидан сўрасак, "бразилияликлар ЖЧ ўтаётганидан норози бўлишмоқда, ундан кўра аҳолининг ижтимоий ҳолатини яхшиланглар, деганча ҳукуматга мурожаатлар қилишмоқда" деди. Ёлғон бўлмасин, кўчаларда футболчилар Неймар ва Оскарлар иштирок этган реклама "шит"ларини кўрдик. Бошқа футбол ҳақида ҳеч нарса йўқ.

Йўлда "Палмейрас", "Коринтианс" ва "Сан-Паулу" клублари тўп сурадиган стадион олдидан ўтдик. Ушбу стадион шаҳар маъмуриятига қарашли бўлиб, клублар навбати билан ўз ўйинларини ўтказар экан.

Дарвоқе, биз Нью-Йоркдан япониялик, германиялик ва италиялик мухлислар билан бирга учдик. Улар орасида Александр исмли Германия фуқораси билан билан анча гаплашиб қолдик. У АҚШ термаси бош мураббийи Юрген Клинсменнинг яқин таниши экан. У билан АҚШда кўришибди ва Лендон Донаван ҳақида сўрабди. Маълум бўлишича, Донаван терма жамоада ички муҳитни бузаётган экан. Бундан ташқари, ўзи билан 4-5 футболчини эргаштириб, ҳаммани бош мураббийга қарши қилаётган экан. Шунинг учун уни терма жамоага жалб қилишмабди.

Гуарульос аэропортида мексикалик ишқибозлар билан танишиб қолдик. Улар ўз гуруҳларида иккинчи ўринни олишларини айтишди. Биз билан хайрлашаётиб, "Олға, Ўзбекистон" деб қўшиб қўйишди.

Ҳозир, Тошкент билан алоқага чиқяпмиз. Нарсаларни ташлаб, очилиш ўйини ўтадиган "Арена Коринтианс"стадиони томон кетамиз. У ерда акредитация масаласини ҳал қилиб, яна алоқага чиқамиз.

Ҳозирча шулар. Сайтдан узоқлашманг.

 

Категория: ЖЧ-2014 | Просмотров: 429 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]