Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Апрель » 13 » «Арсенал» чарчади чоғи...
10:03
«Арсенал» чарчади чоғи...
Европа футболининг ўтган ҳафтадаги муҳим воқеликлари билан таништиришда давом этамиз.

Ўтган ҳафта «Кўҳна қитъа»нинг бир қатор топ-клублари учун омадсиз келди. «Ўртамиёналар» эса аксинча, кучайишмоқда. Жумладан, Мюнхеннинг «Бавария»си узоқ давом этган мағлубиятсиз сериядан сўнг ниҳоят, «Аугсбург»га таслим бўлди. Роберто Мартинес бошчилигидаги «Эвертон» вакиллари «канонирлар»ни бутунлай тор-мор қилишди - 3:0...

1. Гвардиола сирларини яширмоқда
Германия бундеслигасида етарли очко жамлаб, муддатидан анча аввал чемпионликни нақд қилиб қўйган «Бавария» 55 ўйиндан бери давом этаётган мағлубиятсиз серияни тўхтатишга мажбур бўлди. Аниқроғи, бу ишни «Аусгбург» футболчилари уддалашди. Шундай қилиб, мезбонлар аъзоси Саша Мёльдерснинг 31-дақиқада урган голи ўйин охиригача сақланиб қолди. Аслини олганда, бу мағлубият мюнхенликлар учун фожиа ҳисобланмайди. Чунки, юқорида айтилганидек, «Бавария» олтин медаллар масаласини аллақачон ҳал қилиб қўйган. Қолаверса, Гвардиола шу куни майдонга деярли учинчи таркиб аъзоларини туширди. Олдинда «Бавария»ни ЧЛнинг «МЮ»га қарши ўта муҳим ўйини кутиб турганидан хабарингиз бор. Эҳтимол, Пеп шу йўл орқали «қизил иблислар»ни чалғитмоқчи бўлгандир?!
2. Дестродан уч томонлама зарба
Италия «А» сериясининг 32-тури «Рома» ҳужумчиси Маттиа Дестронинг «бенифес»ига айланди. Римликлар бу турда «Кальяри» билан меҳмонда куч синашишди ва 3:1 ҳисобида ғолиб чиқишди. Эътиборлиси шундаки, «Рома»нинг барча голларига Дестро муаллифлик қилган. У умумий ҳисобдаги 41 ўйин дақиқасида юқоридаги натижага эришди. Дестро аввалига Жервиньонинг узатмасидан самарали фойдаланиб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида эса ҳимоячиларни орт-да қолдириб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва иккинчи голини нишонлади. 73-дақиқада учинчи голни рақиб дарвозасига жойлаган ҳужумчи шу тариқа голлари сонини 13 тага етказиб олди.
3. «Эвертон»нинг қадами йирик-лашмоқда
Футбол ҳафтаномасидан «Арсенал»нинг албатта, жой олиши тайин. «Канонирлар» кўпинча оламшумул натижа билан эътиборни тортишса, баъзида бунинг аксини кузатамиз. Масалан, премьер-лиганинг 33-туридан ўрин олган «Эвертон»га қарши баҳсда Арсен Венгер шогирдларини таниб олиш ғоят қийин бўлди. Тўғри, уларнинг кўринишлари, юз-қиёфаларида ўзгариш йўқ. Аммо улар кўрсатган ўйин, тўп оширишлардаги хатолар шундай фикрлашга имкон беради. Бу ғалабадан кейин «Эвертон» «Арсенал»дан бор-йўғи бир очко ортда қолмоқда, холос. Агар Венгер шогирдлари бундан буёғига ҳушёр бўлишмаса, ЧЛ йўлланмасини ҳам «Эвертон»-га бой беришлари ҳеч гап эмас. Роберто Мартинеснинг исми эса шу кунларда матбуот саҳифаларидан тушмай қолди. 40 ёшли мутахассисни европалик ҳамкасбларимиз турли топ-клублар бош мураббийи курсисига «жойлаб кўришяпти». Миш-мишларнинг тагида озгина бўлсада, ҳақиқат ётишини инобатга олсак, Мартинес «Эвертон»да кўп қолмайди, шекилли.
4. Роналдусиз «Реал»нинг ғалабаси
Криштиану Роналдунинг «Боруссия» Д.га қарши ўйинда жароҳат олгани Мадрид клуби мухлисларини бироз таҳликага солиб қўйганди. Аммо «қаймоқранглилар» «Аноэта» стадионида «Реал Сосьедад»ни Роналдусиз ҳам йирик ҳисобда мағлуб этишди. «Қироллик клуби»нинг голлари Асьер Ильяраменди, Гарет Бэйл, Пепе ва Альваро Мораталар ҳисобига ёзилди. Португалиялик футболчига келсак, у айни пайтда деярли соппа-соғ ва жамоасининг якшанба кунги машғулотларида тўлиқ иштирок этди.
5. Хююпя энди ишсиз
Германия чемпионатининг навбатдаги туридан кейин яна бир мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Гап ҳозиргача «Байер» бош мураббийи лавозимида ишлаб келган Сами Хююпя ҳақида кетмоқда. Финлян-диялик мутахассис бошқарувидаги «доришунослар» 4 апрель куни «Гамбург» меҳмони бўлишди ва қанчалик уринишмасин, омадни ўзларига бўйсундира олишмади - 1:2. Ушбу мағлубиятнинг эртасига «Байер» раҳбарлари Самининг хизматларига ортиқ мужтожлик сезишмаётганликларини айтишди. Зеро «Байер»ни изма-из таъқиб қилиб келаётган «Боруссия» М. сафарда ғалаба қозониб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олганди. Хабарларда айтилишича, «доришунослар»ни мавсум охиригача Саша Левандовски бошқариб туради.
6. Гомисда юбилей гол
«Лион» ҳужумчиси Бафетимби Гомис Франция чемпионати олий лигасидаги урган голлари сонини 100тага етказиб олди. Унинг юбилей голи меҳмонда - «Валансьен» майдонида нишонланди. Бу учрашув «Лион»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Гомиснинг натижаларига кўз ташлаймиз: у 100та гол уриши учун чемпионатнинг 303 учрашувида иштирок этди. Яхши биласиз, бўйдор ҳужумчи бу вақт оралиғида иккита клуб - «Сент-Этьен» ва «Лион» шарафини ҳимоя қилган. Унинг «Сент-Этьен»да урган голлари сони 38 тани ташкил қилмоқда. «Лион»даги кўрсаткич эса 62тага етди, ҳозирча. Мазкур ғалаба туфайли «Лион» турнир жадвалида Гомиснинг собиқ жамоасига анча яқинлашиб олди.
7. Ғалабага етишмаган иштиёқ
«Камп Ноу»га сафар қилган Андалусия жамоаси футболчиларида отнинг калласидек юрак бор, десак янглишмаймиз. Зеро учрашувда ким фаворит экани аниқ бўлсада, «Бетис» аъзолари каталонияликларга шунақа қизғин кураш таклиф қилдиларки, бундан «Барса»нинг ўйингоҳдаги қарийб 82 минг нафар мухлиси ёқа тишлашди. Афсуски, фақат кучли қаршилик учун футболда очко берилмайди. Боз устига, Месси томонидан ижро этилган икки пенальти «Бетис»нинг ғалабага бўлган ишончини бутунлай чиппакка чиқарди. Яна бир голга эса «Бетис» футболчиси Фигерас муаллифлик қилиб қўя қолди. Дарвоқе, мазкур натижа Мессининг навбатдаги юбилей учрашувига айланди. Зеро, аргентиналик юлдуз мана 100-ўйиндирки, учрашувларда икки ёки ундан кўп гол уряпти. Шунингдек, бир футболчининг иккита пенальтидан фойдаланиши Англияда ҳам кузатилди. Икки зарбага ҳам аниқлик берган «Ливерпуль» сардори Стивен Жеррард ўз статистикасини яхшилабгина қолмай, жамоасининг пешқадамлигини ҳам сақлаб қолди.

Евротур рақамларда
0 - «Манчестер Сити» жорий мавсумнинг бирорта уй учрашувида дурангга рози бўлмади.
1 - Лионель Месси фаолиятида биринчи марта бир ўйинда икки пенальтидан фойдаланиш иконига эга бўлиб, бирини самарасиз якунлади.
3 - Пеп Гвардиола бошчилигидаги «Бавария» бу мавсумда 3-марта мағлубият аламини тортди - «Боруссия» Д, «Манчестер Сити» ва «Аугсбург».
4 - йилдирки, «Манчестер Сити» шанба кунги уй ўйинларида ютқазмаяпти (чемпионатнинг 37 ўйинидан бери).
23 - «Манчестер Сити» мураббийлари шунча футболчиларнинг хизматидан фойдаланишган, холос. Бу - чемпионатдаги энг паст кўрсаткич.
38 - Мамаду Диарра «Фулхэм» мураббийлари бу мавсумда фойдаланган 38-футболчи бўлди.
40 - Лионель Месси ушбу мавсумда «Барселона» ва Аргентина терма жамоасида 40та ўйин ўтказди. 40та гол уриб, 14 марта самарали тўп узатди. Қолаверса, Месси Испаниянинг сўнгги 5 чемпионатида 40 марта «дубл»га эришди. Роналдуда бу кўрсаткич 30та.
50 - Англия премьер-лигаси ўйинларида Фрэнк Лэмпард 50 марта пенальти тепиш имконига эга бўлиб, уларнинг 43тасида мўлжални аниқ олди.
52 - «Сошо» ўз голларининг 52 фоизини стандарт вазиятлардан урди.
77 - Моуриньо бошчилигидаги «Челси» ўз майдонидаги 77 ўйиндан бери мағлубиятга учрамайди.
100 - «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси шунча ўйинда икки ва ундан кўп гол урган.
135 нафар дарвозабон расмий учрашувларда Лионель Мессига қарши майдонга тушишди. Уларнинг 100 нафари дарвозаси дахлсизлигини сақлай олмади. Мессидан энг кўп жабр чеккан киперлар рўйхати қуйидагича: Икер Касильяс (17), Диегу Алвес (15), Андрес Фернандес (12), Андрес Палоп (12), Горка Ираисос (12).
154 - Марко Ройс «голҚпас» тизимидаги очколари сонини 100га етказиб олиши учун 154та ўйин керак бўлди (62Қ38).
250 - Фрэнк Лэмпард клубдаги фаолияти давомида шунча гол урган.

Иқтибослар
Михаэль БАЛЛАК, Германия терма жамоасининг собиқ вакили:
«Биз, немислар пенальти устида алоҳида шуғулланмаймиз. Машғулотларда ўйин вақтида юзага келадиган ҳолат ва ҳиссиётларни шакллантириб бўлмайди. Бу руҳиятга боғлиқ: 11 метрлик жаримадан қандай фойдаланишнинг 90 фоизи миянгда ўша пайт нималар борлигига боғлиқ. Машғулотларда қанча уринма, бу пенальти вақтида сенга ёрдам бермайди».
Андони СУБИСАРРЕТА, «Барселона» спорт директори:
«Худди биздек ишлаётган клублар талайгина. Аммо айнан биз жазога тортилдик».
Хуан МАТА, «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси:
«Ўйиндан олдин Де Хеа бугун албатта, гол уришимни айтганди. Шунинг учун голни нишонлаш учун айнан унга қараб югурдим».
Эден АЗАР, «Челси» ярим ҳимоячиси:
«Бордию, хотиним менга: «Азизим, мен сени ПСЖга ўтишингни истайман», деса, унинг фикри билан ҳисоблашишга мажбурман».
Лоран БЛАН, «ПСЖ» бош мураббийи:
«Биз, албатта, чемпион бўламиз. Бироқ ҳали чемпион бўлганимизча йўқ. Буни олдиндан режалаштириб бўлмайди».
Паскаль ДЮПРА, «Эвиан» бош мураббийи:
«Олий дивизиондаги ўрнимизни сақлаб қолишимиз учун яна бешта ўйинлик имкониятимиз бор. Улардан бири - «ПСЖ»га қарши ўтадигани эса ҳисобга кирмайди».
Юрген КЛОПП, «Боруссия» Д. бош мураббийи, терма жамоаларнинг янги мусобақаси - «Миллатлар Лигаси» ҳақида:
«Бу тўғрида ҳеч ким футболчилар ва мураббийлар билан маслаҳатлашиб кўрмади. Янгиликни эшитиб, хурсанд бўлмадим».
НЕЙМАР, «Барселона» ҳужумчиси:
«Футболда доим шундай: бугун сен улар учун энг яхшисан, эртага бўлса сендан ёмон одам йўқ».
Категория: Арсенал | Просмотров: 480 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]