Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2013 » Ноябрь » 30 » АПЛ. Бугунги ўйинлар анонси
10:36
АПЛ. Бугунги ўйинлар анонси

Бугун Англия премьер-лигасида 13-тур ўйинларига старт берилади. Шанба кунига бағишланган ўйинлар дастуридан 6 та қизиқарли баҳс ўрин олган. Марҳамат, ушбу ўйинларнинг қисқача анонси билан танишинг.

АСТОН ВИЛЛА – САНДЕРЛЕНД. 20:00.

Мазкур йилда "Сандерленд” Премьер-Лига доирасидаги сафар учрашувларини ниҳоятда муваффақиятсиз ўтказмоқда. (15 ўйинда 12 мағлубият). Бош мураббий Гус Пойет жамоани кучлилар сафида қолиш имкониятини йўқотмаслик учун ҳам муммонинг ечимини топиши керак.

"Астон Вилла”нинг айни вақтдаги энг катта бош-оғриғи – бу жамоанинг асосий ҳужумчиси Кристиан Бентекенинг жисмоний тайёргарлиги талаб даражасида эмаслиги. Жароҳатидан кейин ўз ўйинини топа олмаётган бельгиялик форвард қаторасига 6учрашувдан бери рақиб дарвозасига гол уролмаяпти. "Мушуклар”нинг яна бир минуси  - сўнгги 4 ўйинда қанча уринмасин рақибни доғда қолдира олмаётганидир. Ўз майдонидаги аввалги ўйинда бирмингенликлар охирги 17 учрашувда илк бор "Вилла Парк”да дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.

Бугун жамоанинг бошланғич таркибига Фабиан Дельф, Габриэль Агбонлахор ва Андреас Вайман қайтиши мумкин. Антонио Луна ва Гари Гарднер саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни бартараф этган. 

"Сандерленд” ҳимоячиси Уэс Браун аввалги турда қизил карточка билан майдондан четлатилганди. Бироқ сўнгги хабарларга кўра, мазкур жазо бекор қилинган ва футболчи бугун майдонга туша олади. Ли Каттермол ва Андреа Доссена дисквалификация муддатини ўтаб бўлишди. Вито Манноне эса дарвозасини қўриқлашда давом этади.

КАРДИФФ – АРСЕНАЛ. 20:00. 

Ушбу жамоалар сўнгги марта чемпионат доирасида 1962 йили ўзаро тўқнаш келишганди. Ўшанда баҳс 1:1 ҳисоби билан хотима топган. Уэльсликлар жорий мавсумдаги ҳали ҳеч бир ўйинда танаффусга қадар ҳисобда олдинда боргани йўқ. Рақибга икмоният бой берилаётган баҳсларнинг фақат 2 тасида ("Манчестер Юнайтед” ва "Астон Вилла”) "аждарлар” очколик бўлишни уддалашди. 

"Канонирлар” эса сафар учрашувларида муваффақиятли иштирок этиб келаётган кам сонли жамоалардан бири - 4 ғалаба, дуранг ва мағлубият. "Арсенал” меҳмонда ўтказган аввалги учрашувида "Манчестер Юнайтед”га кичик ҳисобда (1:0) енгилганди. 

"Кардифф” бош мураббийи Малки Макайда таркиб билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Шу сабабли ҳам аввалги турда "Манчестер Юнайтед”га қарши учрашувда қаҳрамонлик кўрсатган шогирдларига яна имконият яратиб беради. Ким Бо Кен, Крэйг Беллами ва Андреас Корнелиус заҳира ўриндиғида қолдирилади.

Сўнгги ўйинларда асосан заҳирадан майдонга туширилган "Арсенал” вингери Тео Уолкотт бошланғич таркибдан жой олишга умид қилмоқда. Киран Гиббс эса саломатлигидаги муаммоларни ҳал қилиб улгурди ва бугун ўйинда кўриниш бериши мумкин.

ЭВЕРТОН – СТОК. 20:00.

"Ирискалар”дан аввалги турда "Ливерпуль”га қарши Мерсисайд дербисида кўрсатган шиддатли ва ёрқин ўйинни кутиш бироз нотўғри бўлади. Бироқ "Эвертон” ҳар бир учрашувда фақат ижобий натижани ўз олдига мақсад қилишини ҳам унутмаслик керак. 

"Сток” футболчилари жорий мавсумда ҳали бирор марта рақиб дарвозасини бош билан ишғол қилишгани йўқ. Жамоа ўз дарвозасидан ўтказиб юборган 14 голдан 11 таси айнан сафар учрашувига тўғри келади.

Бир қанча муддат давомида чап қанот ҳимоячиси Лейтон Бэйнс "Эвертон”га ёрдам беролмайди. Шунингдек, жароҳатланганлар сафида Даррон Гибсон ва Аруна Коне ҳам бор. Антолин Алькарас эса машғулотларга зўр бериб аввалги спорт формасини тиклашга уринмоқда.

"Сток” ҳимоячиси Роберт Хут тиззасидан қаттиқ шикастланган ва операция столига ётиш эҳтимоли мавжуд. Марко Арнаутович ҳам ўзини у қадар яхши ҳис қилмаяпти. Марк Уилсон, Стивен Айрланд ва Кенвайн Жонс сафга қайтиб улгурган. 

НОРВИЧ - КРИСТАЛ ПЭЛАС. 20:00.

Бугунги баҳс Тони Пьюлис учун "Кристал Пэлас” бошқарувидаги дебют учрашуви бўлади. "Бургутлар” жадвалнинг энг қуйи қисмидан жой олган бўлса, "Норвич”нинг вазияти ҳам у қадар яхши эмас. "Канарейкалар” сўнгги 6 учрашувда 4 бор мағлубиятга учрашди. Ўтган турда "Халл” устидан зафар қучган "Пэлас” меҳмондаги дастлабки очкосини қўлга киритди. Бироқ жамоа сермаҳсуллик бобида барча дивизионлардаги энг ёмон натижага эга бўлиб турибди -  атиги 7 та гол!

"Норвич” сафида Энтони Пилкингтон ва Роберт Снодграсс анчадан бери жароҳатини тиклаш билан банд бўлган Алекс Теттенинг ёнига қўшилди. Ҳужумчи Рики Ван Волфсвинель майдонга қайтишга яқин.

ВЕСТ ХЭМ – ФУЛХЭМ. 20:00.

Сўнгги вақтда ушбу жамоалар ўта бўш ўйин кўрсатишмоқда. Агар "Вест Хэм”да асосий муаммо – ҳужум чизиғининг заифлиги билан изоҳланса, "Фулхэм”ники мураббийлар штабидаги кемтиклик билан боғлиқ. Аслида Рене Малестиннинг жамоа бошқарувига таклиф қилишдан вазиятни бироз юмшатиш кўзланганди. Ҳозирча воқеалар кутилган самарани бермаяпти.

"Вест Хэм” ўз майдонида ўтказган сўнгги 5 ўйинда бор-йўғи 1 очко ишлаб олган. "Фулхэм” эса Премьер-Лига доирасидаги охирги 20 учрашувда фақатгина 6 бор мағлубиятдан қутулиб қолиш чорасини топа олган. Жамоа рақиб дарвозаси томон зарба йўллаш бўйича Премьер-Лигада энг паст кўрсаткичга эга – жами 96 зарба.  

Келгуси ҳафтадан эътиборан "Вест Хэм” ҳужумчиси Энди Кэрролл яна машғулотлар ўтказишга киришади. Модибо Майга ва Мохамед Диаме асосий таркибга киритилишини умид қиляпти.

"Фулхэм” ҳужумчиси Димитар Бербатовнинг бугун майдонга тушиши сўроқ остида. 

НЬЮКАСЛ - ВЕСТ БРОМВИЧ. 22:30.

"Зағизхонлар” сўнгги турларда "Челси” ва "Тоттенхэм” устидан ишончли ғалабага эришиб ўзларига бўлган ишончни қайтариб олишди. 

"Вест Бромвич”нинг қайфияти у қадар кўтаринки эмас. Сабаби ўтган турда Стив Кларк жамоаси тўп устунлиги билан ҳисобда олдинда бораётиб кейинчалик ўз дарвозасидан 2 бор тўп ўтказиб юборди ва фақатгина 1 очколик бўлганди. 

"Ньюкасл” ҳужумчиси Лоик Реми охирги 8 ўйинда рақиблар дарвозасига 8 бор тўп киритди. Жамоанинг жорий мавсумдаги 17 та голи француз футболчилари улушига тўғри келган. 

"Вест Бромвич” қаторасига 3 ўйинда 2:2 ҳисобини қайд этган Премьер-Лига тарихидаги биринчи жамоага айланиши мумкин. Клуб сўнгги 9 турда фақат 1 бор мағлубиятни тан олган.

"Ньюкасл”да дисквалификация муддатини ўтаб бўлган ҳимоячи Матье Дебюши кўриниш беради. Шу сабабдан Мапу Янга-Мбива ёки Майк Уильямсондан бири бошланғич таркибга киритилмайди.

"Астон Вилла”га қарши учрашувда "Вест Бромвич”нинг бир қатор футболчилари турли даражада жароҳат олишганди. Бироқ бош мураббий уларнинг тезроқ сафга қайтишига умид қилмоқда. Билли Жонс, Скотт Синклер ва Лиам Рижвелл ҳозирча жамоага ёрдам беролмайди.

Манба: www.fapl.ru

Просмотров: 298 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]