Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Февраль » 12 » АПЛ. Бугунги учрашувлар анонси
20:40
АПЛ. Бугунги учрашувлар анонси
Англия Премьер-Лигаси 26-тур ўйинларига кеча старт берилди. Мухлислар сешанба тунида 4 та қизиқарли учрашув гувоҳига айланишди. Турнир пешқадамининг сафарда қимматли очколарни бой бериши унинг таъқибчилари кайфиятига ҳам таъсир этмай қолмайди.

Бугун эса турнинг қолган баҳслари ўтказилади. Шубҳасиз, кўпчилик футбол ишқибозларининг нигоҳи “Арсенал” - “МЮ” қарама-қаршилигига қаратилади. Биз эса ўз навбатида шу ва бошқа ўйинлар атрофидаги қизиқарли маълумотларни ҳукмингизга тақдим қилмоқчимиз.

АРСЕНАЛ – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД
Лондон, 13 февраль
"Ашбертон Гроув", 00:45
Жароҳатланганлар: Вермален, Чельстрем, Диаби, Фламини, Саного, Рэмси, Уолкотт – Феллаини, Эванс, Нани
Ҳакам: Марк Клаттенбург

Ўтган турни ўта муваффақиятсиз ўтказган ушбу икки жамоа учун бугунги баҳс ўзига хос “тикланиш маркази” вазифасини ўтаб бериши керак. Лондонликлар аввалги турда “Ливерпуль”дан қақшатқич зарбани қабул қилиб олишган бўлса-да, уларнинг турнир жадвалидаги умумий аҳволи жуда яхши. Қолаверса, бу оқшом “Арсенал” футболчилари ўша шармандали мағлубият учун мухлислар олдидаги айбни ювиш учун ҳам майдонга бошқача кайфият ва руҳий тайёргарлик билан тушади. Қўлга киритиладиган 3 очко эса уларга пешқадамликни яна қайтариб беради. Айнан шу факторлар инобатга олинса, Арсен Венгер жамоасининг ишлари у қадар ёмон эмас дейиш ўринли.

Амалдаги чемпионнинг эса ушбу мавсумда умуман ишлари юришмаяпти. “Қизил иблислар” на мазмунли ўйин намойиш қилмоқда, ва на натижа. Дэвид Мойес шогирдлари сафар ва уй учрашувларини бир хил (қониқарсиз) ўтказяпти. Ҳимоя марказидаги бўшлиқлар, марказдан ҳужум бошлашдаги нўноқликлар ва ҳужум чизиғида кўкка совурилаётган вазиятлар айни вақтда “Манчестер Юнайтед”нинг турнир жадвалида ўзига ярашмаган ўринни эгаллашининг бош сабаблари.

Жамоа ўтган турда худдики “Фулхэм” устидан ғалаба қозониб бўлган, ҳакамнинг бу воқеани расмийлаштириши қолгандек эди гўё. Аммо ўйин рефере хуштаги янграгунича давом этишини хаммадан яхши биладиган “қизил иблислар” “Ферги тайм”да ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб нақд ғалабани қўлдан чиқарди. Яна ўз майдонида, севимли мухлислар қаршисида, ўша Сер Алекс кўз ўнгида.

Албатта, айни вақтда “МЮ” ўзининг энг юқори савиясидан жуда узоқда ва жамоа жорий мавсум якунида ЕЛ учун бериладиган ўринлардан бирини қўлга киритса ҳам катта гап.

Энди мазкур икки жамоанинг ўзаро ўйинлар статистикасига эътибор қаратамиз. Аҳамиятли томони, “МЮ” вакиллари барча мусобақаларни ҳисобга олсак, “канонирлар” билан ўтказган охирги 13 учрашувида фақат бир марта мағлубият аламини татиб кўришган.

“Арсенал” сўнгги марта ўз майдонида жорий мавсум стартида “Астон Вилла”га имкониятни бой бериб қўйган холос. Ўшандан буён “канонирлар”ни “Эмирейтс”да доғда қолдириш ҳеч қайси жамоага насиб қилмаяпти.

Белидаги жароҳат туфайли сўнгги 5 ойни майдон ташқарисида ўткаган лондонликлар ҳужумчиси Яя Санного ниҳоят “Арсенал” таркибида кўриниш бериши мумкин. Матье Фламини ҳамон дисквалифициясини ўтамоқда. Томас Вермален, Абу Диаби, Тео Уолкотт, Аарон Рэмси ва Ким Чельстрем жароҳатидан тезроқ қутулиш фикри билан банд.

Бугунги баҳсда шотландиялик Дэвид Мойес ҳимоя чизиги қўрғонини Фил Жонс ва Жонни Эванссиз қуришга тўғри келади.

Ҳозирча жароҳат эпидемиясидан қутолмаётган бельгиялик иқтидорли ярим ҳимоячи Маруан Феллайни машғулотлар вақтида қорнининг ости қисмини шикастлаб олган. Шу туфайли унинг ҳам учрашувни мухлислар қаторида кузатишдан бошқа чораси йўқ.

СТОК СИТИ – СУОНСИ СИТИ
Сток-он-Трент, 12 февраль
"Британия", 00:45
Жароҳатланганлар: Арнаутович, Хут – Шелви, Мичу
Ҳакам: Жонатан Мосс

Бош мураббийини алмаштирганидан руҳланган “Суонси” ўтган турда уэльс дербисида йирик ҳисобда зафар қучди. Уларнинг бугунги рақиби “Сток” эса аввалига ўз майдонида “МЮ”ни доғда қолдирди, кейин эса “Саутгемптон” билан жанговар дурангга эришди. Шундай экан, мазкур жуфтликда қайси бир жамоанинг ғалабасини таҳмин қилиш ниҳоятда мушкул вазифадир.

“Сток” чемпионат доирасида ўтказган охирги 5 учрашувда “Суонси”га ютқазмаган. “Кулоллар” ўз майдонидаги сўнгги 9 та ўйинда фақат бир бор рақибга имкониятни бой бериб қўйган холос. Яна бир қизиқ факт. “Сток” қаторасига 10 учрашувдан бери ҳар ўйинда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормоқда.

“Суонси” эса сўнгги 6 та сафар учрашувидан буён ғалаба нималигини билмай келяпти. “Оққушлар охирги марта 2012 йил ноябр-декабр ойларида қаторасига 2 та учрашувда рақибни мағлубиятга учратганди.

Майдон эгалари сафида Марк Уилсон ва Марко Арнаутович сафга қўшилди.

Уэльс клуби ярим ҳимоячиси Жонжо Шелвининг ҳамон орқа сони юзаси безовта қилмоқда. Тўпиғини операция қилдириб, тикланиш муолажаларини ўтаган Мичунинг ўйин қайдномасидан жой олиши эҳтимоли бор.


ЭВЕРТОН – КРИСТАЛ ПЭЛАС

Ливерпуль, 12 февраль
"Гудисон Парк", 00:45
Жароҳатланганлар: Коне, Гибсон, Алькарас, Лукаку, Овьедо – Джером
Ҳакам: Андре Марринер

“Кристал Пэлас” устози Тони Пьюлис бошқарувида жамоа сўнгги вақтда ўз ўйинини сезиларли равишда кучайтира олди ва барқарор ўсишда давом этяпти. Ливерпулликлар таркибида эса айрим муаммолар юзага келган. Қолаверса, Роберто Мартинез жамоаси сўнгги ўйинларда катта куч билан ўйнаётган бўлишига қарамай, бу омил натижага эришишда камлик қилмоқда. Ҳеч шак-шубҳа йўқ, “Эвертон”да ирода ва характер шаклланган ва футболчиларнинг ўзи ҳам биринчи даврада кўрсатган чиройли ва ғалабали ўйинларни қўмсамоқда.

“Пэлас” “Гудисон Парк”ка қилган охирги 13 та сафари чоғида фақат 2 бор ортига ғалаба билан қайтишни уддалаган.

“Эвертон” сўнгги 4 турда бор-йўғи 4 очко жамғарди холос.

“Анжи”даги ўйинлари билан ўзбек футбол ишқибозларига танилган ҳужумчи Ласина Траоре бугун “ирискалар” сафида ўз дебютини нишонлаши мумкин. Жамоанинг асосий форварди Ромелу Лукаку ҳамон жароҳатини даволамоқда.


МАНЧЕСТЕР СИТИ – САНДЕРЛЕНД

Манчестер, 12 февраль
"Истлэндс", 00:45
Жароҳатланганлар: Хави Гарсия, Насри, Фернандиньо, Агуэро – Флетчер, Вествуд, Куэльяр
Ҳакам: Ли Проберт

“Сандерленд” “Манчестер Сити” учун ўта ноқулай рақиблардан бири саналади. Жорий мавсумда чемпионлик пойгасида иштирок этаётган Мануэль Пеллегрини жамоаси ўзининг кам сонли мағлубиятларидан бирини айнан “қора мушуклар”дан қабул қилиб олганди. Аммо бу оқшом “шаҳарликлар” ўша мағлубиятнинг тасодифийлигини исботлаш ва “Челси”нинг қоқилишидан унумли фойдаланиш учун ҳам уч очкони қўлга киритишга мажбурдирлар.

“Сандерленд” “Сити” меҳмони бўлган сўнгги 9 учрашувдан бери рақибни мағлубиятга учратиш чорасини тополмаяпти. Умуман олганда, “қора мушуклар”га Манчестер шаҳрида ғалабани тантана қилиш ҳозирча насиб қилмаган: 3 дуранг ва 18 мағлубият.

“Манчестер Сити” эса жорий мавсумда биринчи марта қаторасига икки ўйиндан бери рақиб дарвозасини ишғол қила олмаяпти.

“Шаҳарликлар” етакчилари Фернандиньо ва Серхио Агуэро машғулотларда ўз формасини тиклаш устидан ишламоқда. Худди Самир Насри каби. Шунингдек бугунги учрашувда Матия Настасич ва Хави Гарсиялар ҳам “Сити”га ёрдам беролишмайди.


НЬЮКАСЛ ЮНАЙТЕД – ТОТТЕНХЭМ ХОТСПЁР

Ньюкасл-апон-Тайн, 12 февраль
"Сент-Джеймс Парк", 00:45
Жароҳатланганлар: Дебюши, Райан Тейлор, Реми, Обертан, Гуффран, Бигиримана, Тиоте, Колоччини – Кирикеш, Ламела, Сандро
Ҳакам: Нил Суорбрик

Айни вақтда “Ньюкасл”нинг ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Жамоанинг етакчилари у ёки бу сабаб туфайли сафдан чиққани боис Алан Пардью шогирдлари сўнгги вақтда рақибга ҳеч қандай қаршиликсиз таслим бўлмоқда. Шундай экан, “Тоттенхэм”га қарши учрашувда нимадир ўзгаришини кутиш иложсиз.

“Тоттенхэм”нинг ишлари бироз яхшироқ. Жамоа бошқарувида АВБ ўрнини Шервуд эгаллагач у ўз ғояларини жамоа ўйинига сингдира олди ва натижалар ҳам шунга яраша бўлмоқда. Аммо “шпорлар” турнир жадвалининг бешинчи поғонасида бораётганларига қарамай барқарор ўйин кўрсата олмаяпти. Қолаверса, жамоада етакчиликни ўз бўйнига оладиган мард футболчи “Тоттенхэм” сафида ҳозирча кўзга ташланганича йўқ.

Бундан ташқари “шпорлар”нинг “Ньюкасл” меҳмони бўлган сўнгги 7 учрашувдаги ғалабасиз сериясини инобатга олсак, инқироз кўчасида турган Пардью жамоасига қарши бугунги баҳс пойтахтликлар учун осон кечмаслиги аниқ.

“Ньюкасл” таркибида бир йўла бир неча футболчи: Фабрисио Колоччини, Матье Дебюши, Чейк Тиоте, Габриэль Обертан, Гаэля Бигириман, Йоан Гуффран ва Паписс Сиссенинг майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда.

Узоқ танаффусдан сўнг “Тоттенхэм” вингери Андрос Таунсенд яна майдонга қайтишга тайёр. Влад Кирикеш, Сандро ва Эрик Ламеланинг жароҳати бор.

ФУЛХЭМ – ЛИВЕРПУЛЬ
Лондон, 13 февраль
"Крейвен Коттедж", 01:00
Жароҳатланганлар: Этеридж, Бриггз – Хосе Энрике, Жонсон, Аггер, Сахо, Лукас Лейва
Ҳакам: Фил Дауд

Англия футбол ихлосмандлари бу оқшом турнир жадвалининг энг сўнгги поғонасидан жой олган ва чемпионлик учун курашни давом эттираётган икки клуб ўртасидаги баҳс гувоҳига айланишади.

Лондонликлар ўтган турда “Манчестер Юнайтед” билан сафарда ғалабага тенг дурангга эришгач ўз мухлисларини бир мунча хурсанд қилишгани рост. Ўша учрашувда “Фулхэм” футболчилари рақиб даврозаси томон бор-йўғи 4 бор (!) зарба йўллади ва улардан иккитаси голга айланди.

Амалдаги чемпионга қарши якшанба оқшомидаги қизиқарли ва муросасиз баҳсда ўз омадини қарши ҳужумлардан излаган “Фулхэм” биринчи таймнинг кўп қисмини ва иккинчи таймнинг деярли 90 фоизини ҳимояланиш билан ўтказди. Бу эса нафақат ҳимоячилар, балки бошқа чизиқ вакилларининг ҳам майдонда кўп куч йўқотишига сабаб бўлди. Бугунги учрашувда айнан мазкур жиҳат лондонликларга панд бериб қўйиши мумкин.

“Ливерпуль” ва “Фулхэм” айни вақтга қадар чемпионат доирасида ўзаро 53 бор рўбаро келишган. Лондон клуби ҳисобида 10 та ғалаба, “қизиллар”да эса 30 та ғалаба.

Брендан Рожерс жамоаси АПЛда сўнгги 6 учрашувдан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда. “Ливерпуль” жорий мавсумдаги 8 баҳсда рақиб дарвозасига 4 та ва ундан кўп гол киритган.
Жароҳатланган Фернандо Аморебьета ва Костас Митрўглу “Фулхэм” сафида кўриниш беришмайди.
“Ливерпуль” ҳимоячилари Даниэль Аггер ва Глен Жонсон яқиндагина машғулотларга киришган бўлса-да, ҳозирча майдонга тушишга тайёр эмас. Хосе Энрике, Мамаду Сако ва Лукас Лейва ҳамон жароҳатини даволамоқда.

Кечаги учрашувлар ҳисоби

АПЛ
26-тур


КАРДИФФ – АСТОН ВИЛЛА 0:0 (0:0)
12 февраль, 00.45, «Кардифф Сити Стэдиум»
Кардифф – Маршалл, Теофиль-Катрин, Колкер, Тернер, Джон, Медель, Матч (Эйкрем, 32), Нун, Заа (Дэли, 61), Ф. Кэмпбелл, Кен. Джонс.
Астон Вилла – Гьюзан, Бакуна, Бейкер, Влар, Беннетт (Вайманн, 70), Бертран, Олбрайтон, Делф, Вествуд, Бентеке, Агбонлахор.


Халл – Саутгемптон 0:1 (0:0)
12 февраль, 00.45, «Кей Си Стэдиум»
Гол: 0:1 – 69 Фонте.
Халл – Харпер, Аль-Мухаммади, Макшейн (Бойд, 13), Керт. Дэвис, Брюс, Фигероа (Брэйди, 76), Ливермор, Мейлер (Алуко, 75), Хаддлстоун, Елавич, Лонг.
Саутгемптон – Боруц, Чемберс, Фонте, Йосида, Шоу, Корк, Шнайдерлин, Лаллана (Уорд-Проуз, 88), С. Дэвис (Ваньяма, 90), Джей Родригес, Ламберт (Гильерме, 76).
Огоҳлантиришлар: Шоу (45), Фонте (48), Шнайдерлин (82).


Вест Хэм – Норвич 2:0 (0:0)
12 февраль, 00.45, «Болейн Граунд»
Голлар: 1:0 – 84 Коллинз, 2:0 – 90 Диаме.
Вест Хэм – Адриан, Демель, Коллинз, Томкинс, Маккартни, Нобл, Тэйлор (Ночерино, 77), Даунинг, Нолан, Джарвис (Диаме, 61), К. Коул (Боррьелло, 46).
Норвич – Радди, Мартин, Йобо, Бассонг, Март. Ольссон, Тетти (ван Волфсвинкел, 86), Джонсон, Снодграсс, Фер, Редмонд (Пилкингтон, 81), Хупер (Элмандер, 76).
Огоҳлантиришлар: Март. Ольссон (43), Джонсон (60), Ночерино (90), Пилкингтон (90).


Вест Бромвич – Челси 1:1 (0:1)
12 февраль, 01.00, «Хоторнс»
Голлар: 0:1 – 45 Иванович, 1:1 – 87 Аничебе.
Вест Бромвич – Б. Фостер, Рид, Доусон, Маколи, Риджуэлл, Моррисон, Якоб (Мулумбу, 63), Брант, Амальфитано (Аничебе, 73), Бифума (Выдра, 78), Берахино.
Челси – Чех, Иванович, Кэйхилл, Давид Луиз, Аспиликуэта, Рамирес (Салах, 89), Матич, Виллиан, Оскар (Оби Микел, 79), Э. Азар, Это′О (Торрес, 69).
Огоҳлантиришлар: Амальфитано (41), Якоб (50), Виллиан (67), Иванович (76), Давид Луиз (81), Аничебе (88), Матич (89).
Просмотров: 434 | Добавил: Khan | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]