Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Май » 6 » АПЛ 37-тур натижалари ва рамзий терма жамоаси
11:28
АПЛ 37-тур натижалари ва рамзий терма жамоаси
Англия Премьер-лигаси 37-тури шиддатли учрашувлар, кутилмаган натижалар ва кўз ёшларга бой бўлди. Мазкур турнинг биринчи учрашувида “Тоттенхэм” сафарда “Вест Хэм”га имкониятни бой бериб (2:0) кўпчиликни ҳайратга солди. “Манчестер Юнайтед” ўз уйида “Сандерленд”га мағлуб бўлиб (0:1), 1973/74 йилги мавсумдан буён сақланиб келган антирекордини такрорлади. Бунга “Сандерленд” футболчиси Себастьян Ларссон сабабчи бўлди.

Якшанба кунги дастурдан ўрин олган “Челси” – “Норвич” учрашувида муҳлислар гол кўришмади. Жозе Моуриньо шогирдлари қаторасига уч ўйиндан буён “Стэмфорд Бриж”да ғалабага нима энанини билишмаяпти (“Сандерленд” (1:2) ва “Атлетико”дан (1:3) мағлубият, “Норвич” (0:0) билан дуранг). Аутсайдер жамоани мағлуб эта олмаган “Челси” чемпионлик пойгасидан чиқиб кетди.

“Ман Сити” таъқибчиларидан фарқли ўлароқ, сафарда “Эвертон”ни қийинчилик билан бўлсада, мағлубиятга учрата олди (3:2). Сўнгги бор “шаҳарликлар” “Гудисон Парк”дан 3 очкони 1992 йилда олишган эди. Узоқ кутилган ғалаба нашидаси “Ман Сити”ни чемпионликка анча яқинлаштирди.

Турнинг энг сенсацион натижаси эса “Кристал Пэлас” ҳамда “Ливерпуль” ўртасидаги учрашувда қайд этилди десак, адашмаймиз. Учрашувни ишончили бошлаган Брендан Рожерс шогирдлари 55-дақиқада, йирик, 3:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. Аммо, ўйиннинг сўнгги 11-дақиқаси “мерсисайдликлар” учун даҳшатли тушдек бўлди. Аввалига, ҳимоячи Дамьен Делейни 79-дақиқада ҳисобни қисқартирган бўлса, кейинчалик, 81- ва 88- дақиқаларда Дуайт Гэйл, “Ливерпуль”нинг чемпионлик умидини суғуриб олди. Агарда мўжиза юз бериб, “Ман Сити” қолган икки учрашувда мағлубиятга учраса, чорак асрдан буён кутилаётган чемпионлик “Ливерпуль”га қайтади. Бироқ, бу ҳақиқатдан узоқроқ, чунки “Ман Сити” қолган икки учрашувни кучсиз жамоалар “Астон Вилла” ҳамда “Вест Хэм”га қарши ўтказади. Нима бўлганда ҳам, кучлиларга омад тилаймиз ва эътиборингизни рамзий терма жамоага қаратамиз.

АПЛ 37-тур рамзий терма жамоаси

Дарвозабон

Адриан (“Вест Хэм”)

Ҳиомячилар

Демьен Делейни (“Кристал Пэлас”)

Уинстон Реид (“Вест Хэм”)

Лоран Косьельни (“Арсенал”)

Марк Уилсон (“Сток Сити”)

Ярим ҳимоячилар

Себастьян Ларссон (“Сандерленд”)

Андреас Ваймен (“Астон Вилла”)

Мартин Олссон (“Норвич”)

Ҳужумчилар

Эдин Жеко (“Ман Сити”)

Росс Баркли (“Эвертон”)

Дуайт Гэйл (“Кристал Пэлас”)

37-турда қайд этилган қизиқарли натижалар

- Жамоалар томонидан жами 28 та гол киритилди;

- Уч нафар футболчи дубль соҳиби бўлишди, булар: Андреас Ваймен (“Астон Вилла”), Эдин Жеко (“Ман Сити”), Дуайт Гэйл (“Кристал Пэлас”);

- Жами 28 та сариқ ва 1 та қизил карточка ўз эгаларини топди;

- 2 та автогол – Жордан Бовери (“Астон Вилла”) ва Гарри Кэйн (“Тоттенхэм”)

- Ҳеч қайси учрашувда пенальти белгиданмади;

Шу тариқа, Англия чемпиони номи сўнгги турда аниқланадиган бўлди. Футболни биз билан кузатишда давом этинг

Изоҳ: Мазкур рамзий терма жамоа муаллифнинг шахсий мониторинги ва ўйинчиларнинг кўрсатган натижалари асосида тузилди. Рамзий терма жамоада Сиз маъқул деб топган ўйинчи бўлса, марҳамат, фикрингизни ёзиб қолдиринг.
Просмотров: 281 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]