Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Июль » 2 » Ҳафта ҳайратлари!
21:15
Ҳафта ҳайратлари!

Ҳозирги пайтда гол уриш учун тезлик ёки комбинациянинг ўзи камлик қилмоқда. Зўр комбинация уюштириб, дарвозага зарба берсангиз ҳам, дарвозабон дарҳол хавфни бартараф этади. Чунки янги давр келмоқда...

Дарвозабонлар гол қайтариш ва ҳужум хавфини бартараф этишнинг янги усулларини ўйлаб топишмоқда, натижада, гол уриш қийинлашиб бормоқда. Қандай қилиб дарвозани ишғол қилса бўлади, дейсизми?

Гол уришнинг янги усулларини топиш керак. Худди Шюррленинг Жазоир дарвозасига урган ажойиб голи сингари. Бу ерда ҳар қандай зарбани қайтараётган дарвозабон тўпнинг бу тахлит йўналиш олишини кутмаганди. Хуллас, “ўтлаб” кетдик.

“Локомотив” ўз тарихида илк марта финалга чиқди

Ўзбекистон Кубогининг ярим финал баҳслари тугаб, финалчилар ҳам аниқ бўлди. “Бунёдкор” одатдагидек финалда, лекин нимагадир “Пахтакор” Вадим Абрамов “жангчилари”дан қолиб кетди. Демак, ҳозирча футбол футболчилар ва мураббийларга ҳам боғлиқ экан (ҳакамлар, президентлар, бошқа-бошқалардан бошқа).

Бразилия саргузаштлари давом этади

 

Мезбон мамлакат Бразилия термаси гуруҳдан ҳам чиқди бир нима қилиб, нимчорак финалдан ҳам аранг ўтиб олди. Барчасида Неймарнинг хизматлари катта. Энди уларнинг рақиби — ҳозирча ҳеч кимни аямаётган Колумбия терма жамоаси. Кўрамиз, бу гал ким йиғларкан...

Эҳтиёт бўлинг, ҳовлида қопағон Суарес бор

 

Балотеллининг касрига қолган Италияни қон қақшатган Уругвай терма жамоаси энди “қопағон” Суареснинг балосига қолди. Суарес бу сафар Кьеллинини тишлаб олдию, юзим билан урилиб кетдим, деб тан олмади. Агар тишламаган бўлса, нега кечирим сўрайди унда? Лекин ФИФА унинг ўзини ҳам “қопиб” олди — 4 ойга футболдан четлатди.

Роналду терма жамоасининг омадсизлиги

 

Германияга йирик ҳисобда мағлуб бўлган португаллар, АҚШ дарвозасини “ўққа” тутганига қарамай, 3 очкони қўлга кирита олмади. Гана устидан қозонилган ғалаба эса барибир фойда бермади. Мана шунақа, Роналдунинг бир ўзи бутун бошли жамоага ҳеч нима қилиб бера олмайди, жамоавий ўйин керак.

“Калла ташлашга” уста Роббен

Голландия термаси сал бўлмаса, мундиал билан хайрлашиб юборарди-я. Ҳакам озгина ёрдам берворди-да. Рефери яна 30 дақиқа югуришни истамади шекилли, деган гаплар ҳам қулоққа чалинди. Хуллас, Роббен жарима майдонида шу қадар усталик билан йиқилдики, ҳакам бундай “имконият”ни қўлдан чиқаришни истамади. Майли, уларнинг ҳақиқий кучини ҳали мағлубиятга учрамай, сенсация қилиб келаётган Коста-Рикага қарши ўйинда кўрамиз.

Тўпурарлар қироли!

Ҳамма Неймар ёки Месси мундиал тўпурари бўлишини тахмин қилаётган бир пайтда қаердандир 22 ёшли болакай пайдо бўлиб, тўпурарга айланиб қолди. Бу футболчи — Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси Хамес Родригес. Агар Колумбия Бразилия тўсиғидан ўта олса (ёки Бразилия Колумбия тўсиғидан), демак, тўпурарлик пойгаси шунга қараб кетаверади.

Ҳозирча сизлар билан баҳам кўрмоқчи бўлганларимиз шулар эди. Ҳар доимгидек расмлар муаллифи Умар Момани. Чорагу ярим финаллардан кейин кўришгунча.

Манба: FAPL.uz   

Просмотров: 612 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]