Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2014 » Апрель » 28 » Ҳафта ҳайратлари!
21:29
Ҳафта ҳайратлари!

Баҳор фаслининг ярми ўтганда, майин ёмғирлар диллардаги хираликларни ювиб, қалбларимизга эзгулик улашаётган бир пайтда биз ҳам сизга кулги улашиш мақсадида яна ҳузурингиздамиз. Чирик лекиниш, ие узр, лирик чекиниш яхши бошландими? Майли, бошида чалғитиб олайлик, ҳозир жиддий гаплар бошланади.

Даламизда нима гаплар?

Ўзбек футбол даласида ҳамон "Пахтакор" деган жамоанинг шудгорига "ёмғир" ёғмоқда, "Пахтакор" деҳқонларининг кетмони учмоқда. Уларнинг ортидан "Локомотив" ва "Бунёдкор", хуллас, тошкентлик "деҳқонлар" пешқадамлик қилмоқда. Қизиғи, "Бунёдкор" сафарда "Бухоро" билан дуранг ўйнаб келди. Кусто ҳайратда!

ЕЧЛ — финал олди финаллар

Мадриднинг "Атлетико" жамоаси ўз уйида Лондоннинг "Челси" клубини қабул қилди ва "аристократлар" дарвозаси томон йўл топа олишмади. Йўқ, йўл топишди, ўша йўлдаги тўсиқларни ёриб ўта олмадилар. Чунки Моуриньо шогирдлари автобусдан тушишни унутиб, стадионга автобусда кириб келишган экан. Кусто ҳайратда!

Мадриднинг яна бир жамоаси "Реал" эса аксинча, Гвардиола "қатиғи"дан кўпроқ "куйган" шекилли, жуда эҳтиёткор ҳаракат қилди. "Бавария" эса яқин ўтмишдаги "Барселона" услубида тинмай ҳужумлар уюштирди. Лекин омад "қироллик клуби" томонда эди, Гвардиола ҳозирча ҳеч нима қила олмади.

Ҳафтанинг энг шов-шувли хабари

Ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли хабари, шубҳасиз, "Манчестер Юнайтед" жамоасининг энди собиқ бош мураббийи Дэвид Мойеснинг ишдан бўшатилиши бўлди. Унинг ўрнини вақтинчалик клуб ветерани  Райан Гиггз эгаллади. Лекин Глейзерлар оиласи мураббий қидиришни бошлаб юборишган: бир Клопп келади, дейишади, бир Анчелотти, ҳатто Гвардиолага ҳам кўз тикишган. Мойес эса аллақачон "Тоттенхем" билан музокарага киришиб улгурди. Қараб ўтирадими?

Шунингдек, Англия чемпионатида интрига "қайта тирилди". "Челси" "Ливерпуль" устидан ғалаба қозонди, "Манчестер Сити" ҳам бир ўйин кам бўла туриб, чемпионликка асосий даъвогар бўлиб олди. Бу ёғини энди кўраверамиз...

Ҳафтанинг қайғули хабари

Ўтган ҳафта, шунингдек, дунё футболи оғир жудоликка учради. "Барселона" жамоаси собиқ бош мураббийи Тито Виланова 45 ёшида оғир хасталикдан вафот этди. Тито "Барса"нинг "Барса" бўлишида жуда катта меҳнат қилган эди, у ҳали яшаши керак эди, лекин яхши одамларни Худо ўз олдига чақириб оларкан. Бандаси ожиз...

Просмотров: 546 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]