Login:
Parol:
    Parolni tiklash | Ro'yxatdan o'tish
00:04:07

Rooney - Top 10 Goal 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:41

Rooney Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:09:31

Ronaldo vs Suarez

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:04:02

Luis Suarez Top 10 Goals

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:06:42

TOP 20 UEFA Champions League 2013/14

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:03:13

Liverpool голлар- Top 10

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:32

TOP 10 Arsenal

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Transfer Hazard PSG да £50m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:02:00

Suarez Real Madrid €120m?

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
00:01:58

Top 10 Premier League

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 0.0
Главная » 2013 » Декабрь » 2 » 8та ва ундан ортиқ...
22:13
8та ва ундан ортиқ...

Европа қитъасида ўтказилган ЖЧ-2014 саралаш ўйинларида муросасизлик уфуриб турган бўлсада, айрим стадионларда «голлар ёмғири» кузатилди. Аниқроғи, нақ 7та баҳсда дарвозалар 8 марта (ёки кўпроқ) ишғол қилинди.

1-тур. Лихтенштейн - Босния ва Гер. - 1:8

Якунда «G» гуруҳида 1-ўринни эгаллаган Босния терма жамоаси етакчиликни ўз қўлига олишни чўзиб ўтирмади ва дастлабки турдаёқажойиб тўплар нисбатини таъминлади. Ведад Ибишевич ва Эдин Жеко «хет-трик»ка эришган бўлсалар, Звездан Мисимович «дубль»қайд этди. Охир-оқибат, Жеко (10та гол) ҳамда Ибишевич (8та гол) саралаш босқичи тўпурарлари орасида тегишлича иккинчи ва учинчи ўриндан жой олишди. Ғолиблик эса 11та гол урган Робин ван Персига насиб этди.

4-тур. Германия - Швеция - 4:4; 12-тур. Швеция - Германия - 3:5

Саралашнинг энг сермаҳсул жуфтлигини айнан шу 2 жамоа ташкил этди. Улар 180 дақиқа ичида мухлисларга нақ 16та гол совға қилишди. Ҳал қилувчи паллада Йоахим Лёв шогирдлари муҳим ғалабага эришдилар. Швеция термаси эса кўнгилсиз «плей-офф» баҳсларида йўлланмани Португалияга бой бериб қўйди.

6-тур. Сан-Марино - Англия - 0:8

Сан-Маринодек митти давлат терма жамоаси ҳамон футбол ўйнашни сал-пал ўзлаштириб олганларга очко улашувчи вазифасини ўтаб келмоқда. У ўз рақибларига йирик ғалаба бўйича янги рекорд ўрнатиш имкониятини яратиб беради. Тўғри, инглизлар мутлақ рекорд натижани қайд этишмади. Лекин мезбонларни гол билан сийлашда зиқналикка ҳам йўл қўйишмади. Қизиғи шундаки, Сан-маринолик футболчининг номи ҳам таблодан жой олди, фақат автогол туфайли.

7-тур. Швейцария -Исландия - 4:4

4-турда Германия ва швециялик футболчилар қайд этган жанговар дуранг Бернда ҳам такрорланди. Ваҳоланки, учрашувнинг 54-дақиқасида мезбонлар 4:1 ҳисобида олдинда боришаётганди. Бироқкейинчалик Ларс Лагербак шогирдлари ярим соат ичида мувозанатни тиклашди. Дарвоқе, Германия - Швеция баҳсида ҳам мезбонлар 4:0 ҳисобида олдинда борган ҳолда ғалабани сақлаб қололмагандилар. Мазкур жуфтликлар ўртасидаги яна бир ўхшашлик: якунда Германия ва Швейцария терма жамоалари ўз гуруҳларида биринчи ўрини қўлга киритишди, шведлар ва исландлар эса «плей-офф»да омадсизликка учрашди.

9-тур. Украина - Сан-Марино - 9:0; 12-тур. Сан-Марино - Украина - 0:8

Сан-Марино терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш баҳсларини ўз дарвозасидан 54 марта тўп ўтказиб юбориш билан якунлади. Шундан нақ 17та гол украиналик футболчиларга тегишли. Михаил Фоменко жамоаси шу орқали тўплар нисбати бўйича устунликни таъминлаган бўлсада, бундан ҳеч қандай наф чиқмади. Чунки инглизлар якунда 1 очко кўпроқ жамғаришди.     

Манба: InterFutbol газетаси
Просмотров: 339 | Добавил: ADMINSTRATOR | Рейтинг: 0.0/0
Хамма изохлар: 0
Regdan o'tish uchun biz bilan bog'laning. 890 344 40 43
[ Регистрация | Вход ]